Жамият | 09:52 / 06.03.2016
2787
1 дақиқада ўқилади

Лондон Метрополитан университети мутахассиси ЎзДЖТУда семинар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги “Истеъдод” жамғармаси, Британия Кенгаши ваколатхонаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан ҳамкорликда “Тадқиқотларда халқаро ҳамкорлик ва олий мактабларни такомиллаштириш” мавзусида халқаро семинар ўтказилди.

Халқаро семинар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Чет тилларни ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш Республика илмий-амалий марказида ташкил этилди.

Тренингларни Англиянинг Лондон Метрополитан университети мутахассиси профессор Даниел Дехайер ўтказди.

Семинар олий таълим сифатини таъминлашга қаратилган дастур доирасида ўтказилиб, ундан кўзланган асосий мақсад халқаро тадқиқотларни ва изланишларни оммалаштириш, олий таълим тизимида бугунги кун талабидан кеб чиққан ҳолда хорижий мамлакатлар таълим тизимини миллий таълим тизими билан таққослаш, таҳлиллар натижасида ўқув режалардаги фанлар фарқи ва уларни мутаносиблигини аниқлаш ҳисобланади.