Жаҳон | 15:08 / 06.03.2016
2722
1 дақиқада ўқилади
Никарагуа президенти АҚШни Венесуэлага муносабат туфайли кескин танқид қилди
Никарагуа президенти Даниэль Ортега Америка Қўшма Штатларининг Венесуэла билан муносабатлардаги сўнгги ҳаракатларини танқид қилди.
“Венесуэладаги давлат тўнтарилиши Лотин Америкасига қарши зарбадир”, - деди у ҳукуматни ўзгартириш мақсадида АҚШнинг Венесуэла ички сиёсатига аралашувига ишора қилиб.
Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг Кубага кўрсатаётган яхши муносабати Венесуэла билан алоқаларни яхшилай олмайди.
У АҚШнинг Венесуэлага муносабатини “давлат тўнтарилиши” деб қайд этган. Шунингдек, Ортега АҚШ Венесуэлани қонуний равишда Америка миллий хавфсизлигига таҳдид солади, деб ҳисобланишини ҳам “ҳазм қилиб бўлмаслиги”ни билдирган.