Жамият | 18:40 / 06.03.2016
5468
1 дақиқада ўқилади

Омскда музлаб қолган испаниялик сайёҳ топилди

Россиянинг Омск теплотрассасида қўл-оёқлари қаттиқ музлаган ҳолдаги хорижлик аниқланган, деб хабар бермоқда Топ55 нашри.

Русчани билмайдиган эркак шифохонага олиб борилган. У ерда эркакнинг исми Петер Конторал эканлиги, у Омскка Мадриддан келгани аниқланган. Испаниялик сайёҳ Омск вилоятидаги қишлоқлардан бирида уйи борлигини айтган.

Шифохонада хорижликнинг бир неча бармоқлари қорасон (гангрена) бошлангани туфайли олиб ташланган.

Эркакнинг маълум қилишича, у умр бўйича сайёҳлик билан шуғулланган ва деярли Европанинг ярмини пиёда босиб ўтган.