Спорт | 17:20 / 06.03.2016
2930
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик дзюдочилар Рио-де-Жанейродаги турнирда совриндор бўлишди
5-6 март кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида дзюдо бўйича бўлиб ўтган Халқаро Гран-при мусобақасида Ўзбекистон вакилларидан Нигматов Ўткир -66 кг вазнда 2012 йил паралимпия уйинлари чемпиони, 2014 йил жахон чемпиони украиналик Хорава Давидни финал баҳсида мағлуб этиб, олтин медални қулга киритди. Шарипов Ширин (+100 кг.) бронза, аёллар ўртасида ўтказилган баҳсларда эса Саллаева Севинч (-52 кг.) кумуш медалга сазовор бўлди.
Мазкур мусобақада 20га яқин давлатдан 250дан ортиқ спортчилар иштирок этишди.