Спорт | 08:51 / 06.03.2016
23038
1 дақиқада ўқилади

Рамзон Қодиров Руслан Чагаевнинг жангига изоҳ бериб ўтди

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров WBA версияси бўйича "мунтазам" жаҳон чемпиони Руслан Чагаевнинг австралиялик Лукас Браун билан ўтказган жангига изоҳ бериб ўтди. Чагаев Грознийда бўлиб ўтган жангнинг 10-раундида рақибига техник нокаут билан ютқазди.

"Колизей" спорт саройида Руслан Чагаев ва Лукас Браун ўртасидаги жанг якунланди. Барча раундлар давомида устунлик Чагаев томонда бўлди. Бироқ 10-раундда Руслан бир нечта зарбаларни ўтказиб юборгандан кейин ҳакам жангни тўхтатди, бироқ Чагаевнинг ўзи уни давом эттиришга тайёр эди. Шу тариқа, WBA версияси бўйича супер оғир вазн тоифасидаги мунтазам чемпион камари Браунга насиб қилди. Шунга қарамай, бутун зал Русланни олқишлади. У буюк боксчи ва ҳурматга сазовор спортчи", деб ёзди Қодиров инстаграмдаги саҳифасида.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Қодиров жанг олдидан бокс ривожига қўшаётган ҳиссаси учун WBA камари билан тақдирланди.