Спорт | 14:43 / 06.03.2016
17418
1 дақиқада ўқилади

Руслан Чагаев: Воқеалар бундай тус олгани учун узр сўрайман

5 март куни Грозний шаҳрида, супер оғир вазн тоифасининг WBA (Regular) камари учун ўтказилган жангда ўз камарини австралиялик рақиби Лукас Браунга бой берган ўзбекистонлик Руслан Чагаев баҳс ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Унинг фикрича рефери учрашувни эрта тугатиб, хатога йўл қўйган.

Эслатиб ўтамиз, бу жангнинг 10-раунди вақтида рефери Чагаевга техник мағлубият ёзганди.

"Воқеалар бундай тус олгани учун узр сўрайман. Рефери нима учун жангни тўхтатганини билмайман. Рақибнинг зарбасини тасодифан ўтказиб юборган бўлсамда, жангни давом эттиришга тайёр эдим. Аммо ҳакам негадир жангни тўхтатишга қарор қилди", - дейди Чагаев жангдан сўнг берган интервьюсида.

"Қарор муҳокама қилиниши керак эмас. Чагаев иккита ана шундай зарбани ўтказиб юборди. Шундан сўнг мен жангни давом эттира олмасдим. Бу стандарт техник нокаут ҳисобланади", - дейди рефери Стэнли Христодулу.