Жаҳон | 00:42 / 06.03.2016
2708
1 дақиқада ўқилади
Словакиянинг биринчи президенти шифохонага ётқизилди
Словакия ҳукумати мамлакатнинг биринчи президенти Михаил Ковачнинг шифохонага ётқизилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Братиславанинг университет госпиталида айтилишича, 85 ёшли Ковачнинг аҳволи барқарор, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Таъкидланишича, Ковач Паркинсон касаллиги билан боғлиқ муаммолар туфайли шифохонага ётқизилган.
Ковач Чехословакия Чехия ва Словакияга ажраб кетгандан кейин, 1993 йилда Словакиянинг биринчи президенти этиб сайланганди. У бу лавозимда 1998 йилгача фаолият кўрсатган.