Жаҳон | 17:41 / 06.03.2016
2092
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 2015 йилда 282 мингга яқин мансабдор интизомни бузгани учун жазоланди

Хитойда 2015 йилда 282 мингга яқин нафар мансабдор интизомни бузгани учун жазоланган.

“2015 йилда 200 минг нафар одамга енгил ҳайфсан эълон қилинди ёки бошқа амалга ўтказилди, 82 минг нафар одам эса жиддий жазо олишди ва уларнинг амаллари жиддий пасайтирилди”, - дейилади Хитой Коммунистик партиясининг интизомни назорат қилиш бўйича Марказий комиссия баёнотида.

"Хитой Коммунистик партиясининг интизомни назорат қилиш бўйича Марказий комиссияси Компартия аъзолари ўртасида коррупцияга қарши тергов ишларини олиб боради ва уларни бошқа қоидабузарликлари, масалан, ҳаддан ортиқ дабдабали ҳаёт тарзи учун жазолашга ҳаққи бор", деб хабар беради ТАСС.