Жамият | 19:42 / 06.03.2016
11776
1 дақиқада ўқилади
Хитойда лифтда қолиб кетган аёл 30 кундан кейин жонсиз ҳолда топилди
Хитойнинг Сиань шаҳрида нохуш ҳолат аниқланди. Бу ердаги турар-жой биноларидан бирида бузилиб қолган лифт ичидан аёлнинг жасади топилди. Жасад лифт бузилиб қолгандан кейин 30 кун ўтиб аниқланган.
Хабар қилинишича, 30 январда бинода яшовчи одамлар лифтнинг носоз ишлаётгани сабабли мутахассисларни чақиртиришган. Улар воқеа жойига келиб, лифтда одам бор-йўқлигини текшириб ўтирмай, лифтни ўчириб қўйишган. Таъмирлаш бригадаси 1 март куни нуқсонни бартараф қилиш учун қайтиб келган. Ана ўшанда лифт кабинасида 43 ёшли маҳаллий аёлнинг жасади топилган.
"Полиция қасддан ўлдириш ҳолатини истисно қилди ва аёлнинг ўлимига монтёрларнинг жиноий совуққонлиги сабаб бўлган деган хулосага келган", деб ёзмоқда The Guardian нашри.