Хитойлик iPhone олиш учун қизини сотиб юборди
19 ёшли хитойлик iPhone ва мотоцикл сотиб олиш учун янги туғилган қизини сотиб юборди. Бу ҳақда TheEpochTimes нашри хабар бермоқда.
Хитой нашрининг маълум қилишича, Дуон исмли бу йигит бир йил аввал 18 кунлик қизини онасининг розилигисиз 23 минг юанга (3500 доллар) сотиб юборган.
Қаҳри қаттиқ отанинг ўзи бекорчи бўлган ва узукун вақтини интернет-кафеда ўтказган. Қизнинг онаси янада ҳам ёшроқ бўлган. Йигит қизи учун харидорларни QQ савдо майдончасида топган. Харидор қизчани ўз синглисига бермоқчи бўлган.
Кейинроқ ота ўз айбига иқрор бўлиб полицияга келган. Суд барча вазиятни ҳисобга олиб, қизчанинг отасини 3,5 йиллик қамоқ жазосига, онасини эса 2,5 йиллик шартли жазога маҳкум қилди.
Шунингдек, полиция қизчани сотиб олганларга ҳам мурожаат қилган. Судланган ота-она қизининг тарбияси билан шуғуллана олмаслиги боис, қизча ҳанузгача харидорнинг синглисиникида қолмоқда.