Юк машинаси кабинасида ёлғиз қолдирилган ит йўл-транспорт ҳодисаси сабабчиси бўлди
АҚШнинг Миннесота штатида ноодатий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди: Манкейто шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчаси яқинида ҳайдовчиси бўлмаган юк машинаси бошқа бир автомобиль ва дарахт билан тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда KMSP нашри.
Воқеа гувоҳининг айтишича, ЙТҲ содир бўлганда юк машинаси ойнасидан фақатгина лабрадор-ретривер зотидаги ит бошини чиқариб турган, бироқ кабинада бирорта одам ҳам кўринмаган.
Воқеа жойига етиб келган полиция юк машинаси ҳайдовчиси дўконга кириб кетганда кабинада қолган ит қандайдир йўсинда мотори ўчирилмаган машинанинг узатмалар қутиси дастагини ишчи ҳолатга келтирганини аниқлаган. Шундан кейин машина АЁҚШ томон юриб кетиб, йўлида учраган енгил автомобиль ва дархт билан тўқнашгани туфайлигина ёқилғи қуйиш колонкасидан бир неча метр узоқроқда тўхтаган.
Айтилишича, ит бу ҳолатдан кейин бамайлихотир, қувноқ кайфиятда бўлган.
ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, полициячилар воқеа тафсилотларини аниқлаштирмоқдалар. Шаҳар полицияси вакилининг айтишича, у ўз фаолияти давомида бундай ҳолатга биринчи марта дуч келмоқда.