Спорт | 15:07 / 07.03.2016
3409
1 дақиқада ўқилади

“Ал Райян” муддатидан олдин Қатар чемпионлигини қўлга киритди

6 март куни Осиё қитъасининг энг кучли миллий чемпионатларидан бири саналувчи Қатар Юлдузлар Лигасида 21-тур учрашувлари старт олди.

Тур доирасидан ўрин олган “Ал Вакра” “Ал Райян” жамоалари ўртасидаги матч чемпионат пешқадамининг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Бу орқали эса “Ал Райян” 2015/16 йилги мавсум чемпионлигини муддатидан олдин ҳал қилиб қўйди. Жамоа 21-турдан сўнг 60 очко йиққан.

Иккинчи ўринда ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов тўп сураётган “Ал Жаиш” бормоқда. “Ал Жаиш” ҳисобида 39 очко мавжуд. Учинчи поғонадаги “Лаҳвия” эса 37 очко жамғарган.

Бугун, 7 март куни Юлдузлар Лигасида 21-тур ўйинлари давом эттирилади. “Ал Жаиш” “Месимир” билан тўқнашса, Санжар Турсунов ўйнаётган “Умм Салал” “Лаҳвия” меҳмони бўлади.