Жаҳон | 20:46 / 07.03.2016
3087
1 дақиқада ўқилади

Анқара: Туркия миграция инқирозини ҳал қилишда Европа Иттифоқига ёрдамини кучайтиради

Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу Европа Иттифоқи давлатлари етакчиларига Анқаранинг Европада миграцион инқирозни ҳал қилишнинг янги таклифларини тақдим қилади, деб хабар бермоқда Довудўғлу вакилига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

"Биз бугун бу муаммога қарши курашиш ва уни ҳал қилишнинг янги ғоясини тақдим қиламиз. Бу таклиф бир неча элементларни ўз ичига олади", деб айтди Довудўғлу вакили ва батафсил маълумотларни беришни истамади.

Бугун, 7 мартда Брюсселда Европадаги миграцион инқироз бўйича Европа Иттифоқи-Туркия саммити бўлиб ўтмоқда.