Жаҳон | 08:55 / 07.03.2016
2475
1 дақиқада ўқилади
Эрон нефть танкери санкциялар бекор қилингандан кейин Европага биринчи марта нефть етказди
Monte Toledo нефть танкери Эрондан санкциялар бекор қилингандан кейин бу давлатдан Европага биринчи марта нефть етказиб берди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.
Кема бортида 1 млн баррель нефть хом ашёси бўлиб, у Испаниянинг Альхесирас шаҳридаги CEPSA компаниясининг заводида тушириб олинди.
Таъкидланишича, Эрондан Европага йўл бор-йўғи 17 кун олди, санкцияларни бекор қилиш учун эса 4 йил талаб қилинган.