Жон Ленноннинг болаликда ёзган мактуби кимошди савдосига қўйилди
"Биттлз" хонандаси бўлган Жон Ленноннинг 11 ёшида холасига ёзган ва шу вақтгача сақланиб қолган мактуби кимошди савдоси орқали сотилади. The Independent нашрида ёзилишича, мактубнинг дастлабки баҳоси 30 минг доллар этиб белгиланган.
1951 йилда 11 ёшли Леннон бу мактубни Рождество байрами кунларида ўз холаси Гарриетнинг совғаларига жавобан миннатдорчилик сифатида ёзганди.
Леннон ўз умри давомида кўп қариндошлари ҳамда дўстларига кўплаб мактублар ёзган, лекин Гарриет холага юборилган мактуб ҳозиргача сақланиб қолганлари орасида энг эрта ёзилганидир.
Бу мактубда кичкина Жон ўз холасига юборган китоби ҳамда исми туширилган сочиқ учун миннатдорчилик изҳор этган ва Янги йил билан табриклаган.
Жон Ленноннинг 10 см лик соч тутами 35 минг долларга сотилди