Жамият | 20:10 / 07.03.2016
2954
1 дақиқада ўқилади

Малайзия ҳукумати йўқолган Boeing йўловчиларининг оилаларини товон пулини талаб қилишга чақирди

Малайзиянинг Транспорт вазири Лиоу Тионг Лай Malaysia Airlines Boeing 747 ҳалокати туфайли ҳалок бўлган йўловчиларнинг оилаларига компаниядан товон пулини талаб қилишга чақирди.

Вазир бу талабни 8 мартгача амалга ошириш кераклигини айтди, чунки 1999 йилда қабул қилинган Монреал конвенциясига асосан товон тўлаш талаби икки йилдан сўнг тугайди.

Унинг сўзларига кўра, Малайзия ҳукумати ҳалок бўлган инсонларининг оилалари халқаро ва маҳаллий қонунларга асосан тўла ҳуқуққа эгаликларини тушунади.

Malaysia Airlines ўтган ойда оилаларга адолатли равишда товон тўлашни ваъда берган эди.

2014 йилнинг март ойида Куала-Лумпурдан Пекинга учган самолёт, тахминан Ҳинд океанининг жанубий қисмида қулаб тушган. Самолётда 227 йўловчи ва экипажнинг 12 аъзоси бўлган. Олдинроқ, Малайзия уларни бедарак йўқолган деб эълон қилганди.