Жамият | 17:34 / 07.03.2016
10668
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек ошпазлари турли егуликлардан улкан харита тайёрлаб, рекорд ўрнатишди

6 март куни “Самарқанд дарвоза” савдо комплексида Ўзбекистоннинг егуликлардан ясалган йирик харитаси ясалди.

Ўзбек ошпазлари Баҳриддин Чустий ва Забиҳулло Тоиров миллий маҳсулотлардан мамлакатнинг улкан харитасини тайёрлаб, рекордларни қайд қилиб борувчи "Интеррекорд" халқаро агентлиги рўйхатидан жой олди.

Ноёб хаританинг узунлиги 6 метр, эни 3 метр. Унинг яратилиши учун 20 хилга яқин маҳсулот, жумладан, девзира гуруч, Қўқон ҳолваси, мош ва қази, сомса, узум, новвот, ёнғоқнинг ҳар-хил турлари ва ширинликлардан фойдаланилди.