Шимолий Корея АҚШ ва Жанубий Кореяга огоҳлантирувчи зарба бериш билан таҳдид қилди
Шимолий Корея ҳукумати минтақада АҚШ ва Жанубий Корея ўзаро ҳарбий машғулотларни ўтказишни режалаштираётгани сабабли ушбу икки давлатга ҳужум қилиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг Марказий телеграф агентлиги ўз сайтида маълум қилди.
Шимолий Кореянинг мудофаа бўйича миллий комиссияси баёнотида айтилишича, "АҚШ ва уларнинг Сеулдаги қўғирчоқлари қиёфасидаги душманлар" Key Resolve ва Foal Eagle ҳарбий машғулотларини ўтказмоқчи. Пхеньяннинг фикрича, бу машғулотлар Шимолий Корея раҳбариятини йўқ қилиш бўйича режанинг бир қисми ҳисобланади.
Баёнотда, шунингдек, "Шимолий Корея армияси ва халқи" АҚШ ва бошқа давлатларнинг Шимолий Кореяда ядровий фалокатни келтириб чиқаришга интилишига қаршилик кўрсатиш учун ялпи ҳужум бошлаши айтиб ўтилган.
Шимолий кореялик ҳарбийларнинг айтишича, "адолатнинг огоҳлантирувчи ядровий зарбаси" мамлакат армияси қўмондонлигининг махсус фармонига кўра берилади.