Жаҳон | 08:59 / 07.03.2016
4450
1 дақиқада ўқилади

Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятида ёлланма жангарилар дезертирлик қилмоқда

Камида 80 нафар хорижий ёлланма жангариси Суриянинг Дайр-аз-Зор вилояти ҳудудида ИШИД назорати остида бўлган ҳудуддан қочиб кетган. Бу ҳақда Sputnik агентлиги маҳаллий манбаларига таяниб хабар тарқатган.

"ИШИД айни вақтда уларни изламоқда. Жангарилар қочоқларни тўхтатиш учун вилоят ҳудудидаги йўлларда бир қанча тўсиқ-баррикадалар қуришган", дейди манба.

Кейинги вақтларда ИШИД сафидан хорижлик ёлланма жангариларнинг қочиб кетиши кўп бор кузатилмоқда.

Дайр-аз-Зор Ироқ билан чегарадаги вилоят бўлиб, ҳудуддан Фрот дарёси оқиб ўтади. Дарё қирғоқларида жангарилар назорат ўрнатган. Айни вақтда Сурия армияси жангариларга қарши юришлар олиб бормоқда. Фрот дарёсининг юқори қисмида жойлашган Дайр-аз-Зор ва Раққа вилоятларига эса ҳукумат қўшинлари етиб келмаган.