Жаҳон | 17:10 / 07.03.2016
11630
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонлик чегарачилар Афғонистон билан чегарада қуролли гуруҳ билан тўқнашди

Тожикистон чегарачилари қуролланган гуруҳнинг уч нафар жангарисини қўлга олди. Бу ҳақда Тожкистон миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Муҳаммад Улуғхўжаевнинг сўзларига асосланиб, РИА Новости хабар тарқатган.

Манбанинг сўзларига кўра, 5 март куни тонгид чегарани бузган қуролли гуруҳни йўқ қилиш операцияси давом этмоқда. Жангарилардан Фасхиддин Қурбон исимли бир киши йўқ қилинган, яна бир жангари жароҳатланган ҳолда қўлга олинган.

"Чегара қўшинлари 7 март кунидан бошлаб Панж дарёси бўйлаб жойлашган оролчаларда “тозалаш” ишлари олиб бормоқда", — деб қўшимча қилган у.

Афғонистон ҳукумати хабарига кўра 9 кишидан иборат ушбу қуролли гуруҳ "Толибон" ҳаракати таъсирида бўлиб, гуруҳ раҳбари — Арбоб исмли собиқ контрабандачи бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш