Иқтисодиёт | 09:44 / 07.03.2016
2769
1 дақиқада ўқилади

Хитой 2017 йилда бизнесга солиқ юкламасини камайтирмоқчи

2017 йилда Хитой ҳукумати бизнесга солиқ юкламасини 500 млрд юанга (76,6 млрд доллар) камайтирмоқчи, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. Бу ҳақда Хитой молия вазири Лоу Цзивэй маълум қилди.

"Бу рақам маҳаллий маъмуриятларнинг сиёсати ва маҳаллий маъмуриятлардаги молиявий қийинчиликлар ҳамда ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар сони ҳисобга олинган ҳолда ўзгартирилиши мумкин", деб айтди Цзивэй.

Цзивэйнинг айтишича, 2016 йилда корхоналар ва хусусий тадбиркорларга солиқ юкламаси қўшилган қийматга солиқ билан алмаштирилиши эвазига қисқартирилиши лозим. Бундан ташқари, маъмурий пул йиғимлари секин-аста бекор қилинади.