Жаҳон | 09:01 / 07.03.2016
1898
1 дақиқада ўқилади
Хитойдаги кўмир конидаги портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг шимолида жойлашган Гирин вилоятидаги кўмир шахтасида газ портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.
Газ чиқиши ва унинг портлаши 6 март эрталабки пайт Байшань шаҳридаги шахтада юз берган. Воқеа сабаблари мутахассислар томонидан тергов қилинмоқда.
Қутқарувчилар бир кишини эвакуация қилдилар ва 12 кончининг ҳалок бўлганини тасдиқладилар. Айни вақтда 360 кишидан кўпроқ одам иштирок этган қутқарув ишлари тўхтатилди.