Иқтисодиёт | 21:54 / 07.03.2016
6506
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг валюта захиралари 5 йиллик минимум қийматга эришди

Хитойнинг валюта захираси жамғармаси 28,57 млрд долларга қисқариб, 3,2 трлн долларни ташкил қилди. Бу натижа 2011 йил декабридан бери қайд қилинган энг паст кўрсаткичдир, деб хабар бермоқда Хитой Марказий банки маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда "Синьхуа" ахборот агентлиги.

Январда Хитойнинг валюта захиралари 99,5 млрд долларга камайганди. Таъкидланишича, захираларнинг камайиши 4 ойдан бери давом этмоқда, чунки Марказий банк юанга босимни камайтириш ва капиталнинг чиқиб кетишининг олдини олиш учун доллардан қутулмоқда.