Хотин-қизлар ўртасида “Андижон баҳори” футбол мусобақаси ўтказилди
Баҳорнинг илк кунларида нишонланадиган мунис аёлларимиз байрами арафасида Шўрбулоқ футболга ихтисослашган мактаб-интернатида “Андижон баҳори” турнири бўлиб ўтди.
Мусобақада вилоятдаги олий ва касб-ҳунар таълими тизими ҳамда халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги муассасаларнинг спортчи хотин-қизлардан тузилган жамоалари иштирок этдилар.
14 жамоа қатнашган турнирнинг 1-гуруҳи, яъни - олий ва касб-ҳунар таълими йўналишидаги беллашувларнинг финалида Асака педогогика коллежи жамоаси Андижон Давлат Университети жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб ғолибликни қўлга киритган бўлса, халқ таълими йўналишидаги 2-гуруҳда Хўжаобод футболчилари Улуғнор жамоасини 3:2 ҳисобида енгиб, финал баҳсида муваффақият қозонди.
Тақдирлаш маросимида сўз олган Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова мусобақа иштирокчиларни қутлаб, кириб келаётган икки баҳорий айём билан табриклади. Ғолиб ва совриндорларга вилоят ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси, “Камолот” ЁИҲ томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилди.
Элмурод ЭРМАТОВ, Андижон