Жаҳон | 07:33 / 08.03.2016
3565
1 дақиқада ўқилади

АҚШ дрони Сомалида 150 дан кўпроқ жангарини йўқ қилди

АҚШ армиясининг учувчисиз парвоз қурилмаси томонидан Сомалидаги "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи лагерига берилган зарба оқибатида 150 дан кўпроқ жангари йўқ қилинди, деб хабар бермоқда Пентагонга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. Лагерь мамлакат пойтахти Могадишодан шимолга томон 190 км узоқликда жойлашган бўлган.  

"Бу муваффақиятли зарба бўлди", деб айтди Пентагон вакили Жефф Дэвис ва гуруҳ катта кўламдаги ҳужумларга тайёрланаётгани ва Сомалидаги АҚШ ва Африка иттифоқи кучларига хавф солганини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ "Аш-Шабоб" жангарилари Африка иттифоқи тинчликпарвар кучларининг базасига ҳужум қилгани, оқибатда 50 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.