Жаҳон | 21:29 / 08.03.2016
4551
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Эрон томонидан ракеталар учирилиши қоидабузарлик деб ҳисобланмаслиги айтилди

Эрон томонидан баллистик ракеталарнинг учирилиши ядровий келишув шартларига зид келмайди, деб хабар бермоқда АҚШлик амалдорга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Шу билан бирга, таъкидланишича, ракеталар учирилиш БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини бузиши мумкин.

Амалдорнинг таъкидлашича, агар Эрон ракета учиргани ҳақидаги маълумот тасдиқланса, АҚШ бу вазиятни БМТ Хавфсизлик кенгаши билан муҳокама қилади.

Аввалроқ Эронда баллистик ракеталар синов парвози амалга оширилгани маълум қилинганди.