Спорт | 16:49 / 08.03.2016
3616
2 дақиқада ўқилади

Фрэнк Лэмпард: «Агар «Лестер» ЕЧЛ йўлланмаси билан чекланса ҳам, бу катта натижа бўлади»

«Челси» ва «Манчестер Сити» жамоаларининг собиқ футболчис, айни вақтда «Нью-Йорк Сити» жамоаси сафида тўп сураётган Фрэнк Лэмпард «Лестер» кўрсатаётган ўйинлардан хурсандлигини билдириб ўтди.

«Мен Раньеридан бир умр миннатдорман. Агар у бўлмаганида, менда бундай ажойиб фаолият ҳам бўлмасди. Эҳтимол, агар у бўлмаганида мен аллақачон бошқа соҳага ўтиб кетган ҳам бўлардим.

«Лестер»нинг бу мавсумда нимагадир эришиши аён бўлиб улгурган. Агар улар АПЛда ғолиб чиқмасдан, кучли тўртликка кириш билан чекланишса ҳам уларнинг ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлиши ҳам аъло даражадаги натижа бўлади. АПЛда шундай ажойиб ишлар бўлиб туради, Испания, Италия ёки Германияда бунинг иложи йўқ.

Раньерини бу жамоа учун қанча мақтасак ҳам кам, у «Лестер»га нисбатан кишиларнинг ҳурматини ҳосил қилди. У қўл остидаги футболчиларнинг имкониятларини юзага чиқара олди. Мен Клаудио учун хурсандман», – дейди Лэмпард.

Эслатиб ўтамиз, Раньери 2005 йилгача «Челси»ни бошқарган вақтида Лемпардга устозлик қилганди.