Жамият | 14:55 / 08.03.2016
26676
1 дақиқада ўқилади

Журналист аёл ўзини ётоқхонада рухсатсиз видеога олишгани учун суд орқали 55 млн доллар ундиради

Суд америкалик спорт журналисти, ESPN телеканалидаги "Юлдузлар билан рақс" дастури муаллифи бўлган Эрин Эндрюсга 55 млн доллар миқдорида товон тўлаш ҳақида ҳукм чиқарди. У мухлислардан бири ўзини кийимсиз ҳолатида Огайо штатидаги Vanderbilt меҳмонхонасининг қўшни хонасида туриб тасвирга олгани ва интернетда тарқатгани учун судлашганди.

Суд қарорига кўра, Майкл Дэвид Баррет исмли бу "папарацци" 28 млн, ходимлари унинг ҳаракатларига тўсқинлик қилмаган меҳмонхона эса 27 млн доллар тўлайди.

Эрин Эндрюс ўзи яланғоч ҳолда тасвирланган видео тарқалгач, ўзини камситилган ҳолда сезганини ва тушкунликка учраганини айтиб ўтган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш