Спорт | 17:31 / 08.03.2016
2525
1 дақиқада ўқилади

Нико Ковач Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасига бош мураббий бўлди

Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоаси Нико Ковачни янги бош мураббий сифатида эълон қилди.

44 ёшли бу хорватиялик мутахассис билан 2017 йилнинг ёзига қадар шартнома тузилган. Агар жамоа мавсум якунида бундеслигани тарк этадиган бўлса, шартнома бекор қилинади.

Ковач бундан олдин 2 йил давомида Хорватия терма жамоасини бошқарган ва 2014 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этганди.

Эслатиб ўтамиз 6 март куни франкфуртликлар жамоаси раҳбарияти Армин Фени бош мураббийликдан озод қилганди.

Айни вақтда жамоа 24 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 16-поғонасида қолмоқда.