Жамият | 22:01 / 08.03.2016
3296
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда Жоан Роулинг Гарри Поттерни ёзиш вақтида ўтирган стул сотувга қўйилади

АҚШда Heritage Auctions аукцион уйи британиялик ёзувчи Жоан Роулинг Гарри Поттер ҳақидаги иккита биринчи китобини ёзганда ўтирган стул сотувга қўйилади. Бу ҳақда аукцион уйининг савдолар бўйича директори Жеймс Гэннон маълум қилди.

Стулнинг дастлабки нархи 45 минг долларни ташкил қилади.

"Бу стул ёзувчига 1995 йилдан 2002 йилгача тегишли бўлган, яъни етти йил. Роулинг бу стул ва яна бошқа учта стулни давлат ёки хайрия ташкилотидан бепул олган", деб айтди Гэннон.