Жаҳон | 22:35 / 08.03.2016
3557
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Ар-Риёд Жибутида ҳарбий база яратмоқчи

Саудия Арабистони Жибути ҳудудида ҳарбий база очмоқчи. Бу ҳақда "Аш-Шарқ ал-Авсат" араб газетаси сайтида маълум қилинди.

Жибутининг Ар-Риёддаги элчиси унинг давлати "Жибутида Саудия Арабистонининг базасини жойлаштириш ҳақидаги келишувни имзолаш имкониятини кўриб чиқаётганини" маълум қилди. Элчининг айтишича, Ар-Риёд билан келишув имзолангандан кейин икки давлат ўртасида ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик "барча йўналишлар: қуруқликдаги қўшинлар, ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳарбий-денгиз кучлари соҳаларида ривожланади".

Жибути Республикаси Африканинг шимоли-шарқида жойлашган бўлиб, унинг ҳудуди Адан кўрфази ва минтақа учун стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Боб-ал-Мандаб бўғози билан ювилиб турилади. Жибутида Франция ва АҚШнинг ҳарбий базалари жойлашган. АҚШ базасида 4 мингга яқин ҳарбий бор.