Жаҳон | 22:11 / 08.03.2016
7463
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея ташқи ишлар вазири БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича сессиясидан кетиб қолди

Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Су Ён ўтган ҳафтада бошланган БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича сессиясига бойкот эълон қилиб, Пхеньянга қайтиб кетди. Бу ҳақда Шимолий Корея ОАВга иқтибос келтирган ҳолда "Рёнхап" ахборот агентлиги маълум қилди.

Женевада бўлиб ўтаётган саммитда Ли Су Ён ўз нутқида АҚШ ва бошқа давлатлар Шимолий Кореянинг ҳарбий салоҳиятини кўраётгани сабабли, инсон ҳуқуқлари бузилиши мавзусига мурожаат қилмоқдалар, деб айтди.

У, шунингдек, Пхеньян инсон ҳуқуқларидан сиёсий восита сифатида фойдаланадиган давлатларга кескин муносабатда бўлишини айтди.