Спорт | 14:18 / 08.03.2016
3211
1 дақиқада ўқилади

Хиддинк АПЛда лавозимига тайинлангач, мағлубиятсиз 12та ўйин ўтказган илк мураббий бўлди

«Челси» АПЛнинг 29-турида «Сток Сити»га қарши майдонга чиқиб, дуранг ҳисоб (1:1) қайд этди.

Шу тариқа, лондонликлар клуби бош мураббийи Гуус Хиддинк ўзининг мағлубиятсиз сериясини 12та ўйинга етказди ва АПЛда янги тайинланган мураббийларнинг бу борадаги шу вақтгача бўлган рекордини янгилади.

Голландиялик мутахассис «Челси» бошқарувига 2015 йилнинг 20 декабрь кунида келганди. Ўтган вақт давомида у жамоа билан АПЛнинг 12 ўйинида 5 ғалаба ва 7 дуранг қайд этди.

Бу борадаги аввалги рекорд 1993-94 йилги мавсумда «Ноттингем Форест»ни бошқарган Фрэнк Кларкка тегишли эди. У ўшанда жамоа бошқарувига келгач, қаторасига 11 ўйинда мағлубият нелигини билмаганди.