АҚШ Австралияга бомбардимончи самолётларини жойлаштириши мумкин
АҚШ ҳукумати Австралия ҳукумати билан бу мамлакат ҳудудига узоқ масофага ҳаракатланувчи бомбардимончи самолётларини жойлаштириш масаласида музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг Тинч океани бўйича бўлими генерали Лори Робинсонга асосланган ҳолда АВС нашри хабар тарқатган.
Унинг айтишича, гап Австралиянинг Шимолий штатига АҚШнинг муваққат авибазасини жойлаштириш хусусида кетмоқда. Бу базада В-1 русумли бомбардимончи самолётлар ҳамда уларга ёқилғи ташувчи самолётлар бўлади.
Маълум қилинишича, Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилаётганига қарамасдан, АҚШ самолётлари бу денгиз акваторияси осмонида парвозларни амалга оширишда давом этади.
Бундан олдинроқ, Хитой Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли оролларга қирувчи самолётларини жойлаштиргани тўғрисида хабар берилганди.