Жамият | 11:15 / 09.03.2016
1883
1 дақиқада ўқилади

Цукерберг АҚШ Олий Судини Обаманинг муҳожирлар бўйича режасини қўллаб-қувватлашга чақирди

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг Обаманинг муҳожирларни депортациядан вақтинчалик ҳимоя қилиш бўйича режасини қўллаб-қувватлашларини сўраб мурожаат қилувчи хатга имзо қўйди. Мурожаат хатининг тўлиқ матни Цукерберг томонидан яратилган FWD.us расмий сайтида эълон қилинди. Бу сайт муҳожирлар муаммосини бартараф этишда ёрдам бериш мақсадида очилган.

“Молиявий ёрдам беришни ўрнига, бизнинг махсус идораларимиз Америка компанияларининг самарали фаолиятларига тўсиқлар пайдо қилганлар ва бу эса уларнинг ҳалқаро бозорда рақобат қилишларига халақит беради”, - дейилади мурожаат хатининг матнида.
Мурожаатда Америка тадбиркорларининг 63 нафари ўз имзоларини қўйишди.

Аввалроқ, Оқ уйда Олий суд Обаманинг муҳожирлар бўйича режасини қўллаб-қувватлашига ишонишади, деб хабар берилган эди.
2014 йилнинг ноябр ойида Обама 5 миллион "ҳужжатсиз муҳожирлар"ни депортациядан сақлаб қолувчи қарор қабул қилган эди.