Инглиз жамоалари сафар ўйинлари учун чипталар нархларини 30 фунтдан оширмасликка келишиб олди
Англия премьер-лигасида иштирок этувчи жамоалар ўзаро келишган ҳолда мухлислар учун енгиллик яратиш мақсадида сафардаги ўйинлар учун чипталар нархини оширмасликка қарор қилишди.
Sky Sports нашрида хабар қилинишича, кейинги 3 мавсум давомида АПЛ жамоаларининг сафар ўйинлари учун чипталар нархи 30 фунтдан юқори бўлмайди. Бу борадаги қарор клублар раҳбарияти вакилларининг февраль ойидаги учрашуви вақтида қабул қилинган, лекин қарор ҳақида энди маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида бир қанча жамоаларнинг мухлислари ўйинлар учун чипталарнинг нархлари юқорилигидан норози бўлиб намойишлар ўтказишганди.
АПЛнинг етакчи жамоалари чипталар учун нархларни арзонлаштириш таклифига қарши чиқмоқда
«Ливерпуль» мухлислардан узр сўради ва чипталар нархини оширмайдиган бўлди