Жаҳон | 10:45 / 09.03.2016
2504
1 дақиқада ўқилади
Ироқ молиявий ночорликдан 296 та лойиҳани бекор қилди
Нефть нархининг тушиб кетиши ва ҳарбий амалиётларга сарф-харажатларнинг кескин ошиб кетиши оқибатида юзага келган иқтисодий инқироз туфайли Ироқ ҳукумати 296 лойиҳани бекор қилди ва 2169 лойиҳани вақтинча музлатди.
Бу ҳақда молиявий режалаштириш вазирлиги матбуот-котиби Абдул Заҳра ал Ҳиндавий 8 март куни New Al-Sabah газетасига берган интерьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Бағдод пудратчиларга тўловни иш охирида амалга ошириш асосидаги 6 минг дона лойиҳаларни рағбатлантиришни режалаштирмоқда. Аксарият маҳаллий ва кўплаб хориж фирмалари бундай тизимни қабул қилганлар.