Спорт | 17:25 / 09.03.2016
3089
2 дақиқада ўқилади

Компьютер го ўйинида чемпионни енгди

AlphaGo комьютер дастури оммавий равишда ўтказилган бешта матчдан биринчисида го ўйинининг дунёдаги энг яхши ўйинчиси бўлган Ли Седолни мағлуб қилди.

Ушбу матч тўғридан-тўғри трансляция қилинган.

Google Deepmind ишлаб чиққан ушбу ғалаба дастури компьютер го ўйини усталарини енгган иккинчи ҳолат сифатида қайд этилди. Авваллари сунъий идрок инсон билан тенгма-тенг ўйнаш учун бир неча ўн йиллар керак бўлади, деб ҳисобланарди.

Кореялик Ли Седоль го ўйинининг энг яхши усталаридан, ҳозиргача у 800дан ортиқ турнирда ғолиб бўлган.

AlphaGo ва Ли Седоль ўртасида умумий ҳисобда бешта матч бўлиб ўтади. Ғолиб бир миллион долларни қўлга киритади. Агар Google ўйинда ютиб чиқса, мукофот пулларини хайрия ишларига сарф қилмоқчи.

Маълумот учун: Го (яп. 碁; шунингдек, хит. 围棋 вэйци, кор. 바둑 падук) —чуқур стратегик мазмунга эга мантиқий ўйин. Ҳар хил манбаларга асосан, 2 мингдан 5 мингача йиллар аввал Қадимий Хитойда вужудга келган. XIX асргача фақат Шарқий Осиёда, XX асрда бутун дунё бўйлаб тарқалган. Жаҳоннинг энг машҳур бешта заковат ўйинларидан биттаси ҳисобланади.