Ўзбекистон | 11:24 / 09.03.2016
4277
1 дақиқада ўқилади

Меҳнат вазирлиги таркибидаги миграция агентлигининг телеграмда ўз боти ва канали пайдо бўлди

Вазирлик тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш ва аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига @migrationuzbot боти ва @migrationuz канали ишлаб чиқилди.

Ушбу @mirgationuzbot боти ёрдамида агентлик Миграция бўлими, Лицензия бўлими хамда Хусусий шартнома бериш бўлимлари фаолиятида фойдаланиладиган форма ва бланклар кўчириб олиш, агентлик қабул кунлари ва манзили ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин. Қолаверса, агентлик фаолиятида кўп бериладиган саволларга жавоблар хам жойлаштирилган.

Бундан ташқари, @migrationuz канали орқали агентлик ҳаётида рўй бераётган янгиликлардан биринчилардан бўлиб танишиб бориш имконияти ҳам яратилган.

Ушбу бот ва канали Меҳнат вазирлиги Ахборот-компьютер маркази томонидан ишлаб чиқилган.