Жаҳон | 10:23 / 09.03.2016
2118
1 дақиқада ўқилади

Обама Куба билан савдо чекловлари пасайтирилишини маълум қилди

АҚШ президенти маъмурияти 17 мартда Куба билан туризм ва савдо масалалари енгиллаштирилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Манбанинг сўзларига кўра, Оқ уй давлат раҳбари Гаванага ташриф буюргунга қадар “иқтисодий фронтда шовқин кўтаришни истамоқда».

Маълум қилишларича, АҚШ икки томон савдо айланмасида доллар ишлатишга қўйилган тақиқни бекор қилишни режалаштирган. Шунингдек, АҚШ фуқароларини Кубага ташрифи масалаларини ҳам соддалаштириш назарда тутилган.