Ўзбекистонда 1 ҳафта давомида рўй берган ёнғинлар туфайли 14 киши жароҳат олди
Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 192 та ёнғин қайд этилган. Бу ёнғинлар вақтида 14 киши тан жароҳатлари олиб, 1 киши ҳалок бўлган.
Ушбу ёнғинларда 1 млрд. 227 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 1 млрд. 241 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи фуқаронинг уйида пахта ёғини доғлаш учун газ плитасига қозонда ёғни қўйиб, уни назоратсиз қолдириши натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғиндан уйнинг 215 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда қўшниларининг уйини 586 кв. метр майдонда том қисмлари ёниб зарарланган.
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи фуқаронинг уйида электр иситиш мосламасидан фойдаланилиб, назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 160 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ҳамда қўшнисининг уйини 40 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 100 кв.м. майдонда том қисми ҳамда қўшнисининг уйини 15 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.