Ўзбекистон | 15:44 / 09.03.2016
3110
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда мобил фойдаланувчилари сони 27 млн нафардан ошиши кутилмоқда
Ўзбекистон ҳукумати 2020 йилга келиб мобил фойдаланувчилари сонини ички янги база станцияларини жорий этиш эвазига 27 млн нафарга етказишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда 2016-2020 йилларда соҳа тараққиёти дастурида маълумот келтирилган.
Шу ўринда, мобил алоқа 2015 йилга қараганда уч баравар ортади, ҳар йилги кўтарилиш кўрсаткичи 27 фоизни ташкил этади.
Маълум бўлишича, UzMobile 3,7 минг янги база станцияси, Ucell — 969 станция, Beeline эса 1,2 минг станция қуришни режалаштирган.
Бундан ташқари, жамоат жойларида, хусусан, меҳмонхоналар, аэропорт ва отелларда Wi-Fi тарқатиш учун роутерлар ўрнатилади.