Жаҳон | 18:08 / 09.03.2016
4649
1 дақиқада ўқилади

Петербурглик доцент 74 ёшли профессор отасининг зарбаси туфайли жон берди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ғаройиб жиноят иши кўрилмоқда: Россия политехника университетининг собиқ доценти, 48 ёшли Константин Гагарин худди шу олий ўқув юртининг профессори, 74 ёшли отаси томонидан уриб ўлдирилган. Бу ҳақда «Фонтанка.ру» хабар берган.

Мутахассислар айни дамда ўлим сабабларини ўрганишмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, у отаси билан 9 март тунида, ўзлари яшайдиган уйда уришиб қолади. Жанжал вақтида Юрий Гагарин ўғлини уради, ўғли эса йиқилиб тушиб, воқеа жойида жони узилади.

Нашр келтирган маълумотга кўра, марҳумнинг қонида касаллик бўлган, отаси эса илгари бокс билан шуғулланган.

Россиянинг Петербургдаги қўмитаси 48 ёшли эркак ўз уйида жонсиз ҳолда топилганини тасдқилаган.