Жамият | 17:20 / 09.03.2016
3164
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонлик аёл Покистонда тортиб олинган фарзандини қайтара олмаяпти
Қирғизистон фуқароси А.Айилчиеванинг фарзанди 1 йилдан буён Покистонда қолмоқда. Покистон суди аёлнинг фойдасига ҳукм чиқарган бўлса-да, у бир йилдан кўпроқ муддатдан буён тортиб олинган фарзандини қайтара олмаяпти.
Қирғизистон Республикаси омбудсмен институтининг хабарига кўра, собиқ эр болани яширишда давом этмоқда ва уни онасига қайтаришни хаёлига ҳам келтирмаяпти.
Аёлнинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг Покистондаги элчихонасига қилинган юзлаб мурожаатлар самара бермаяпти, консул ҳатто Покистон полицияси ва судига чора кўришни сўраб мактуб йўлламаган.