Спорт | 12:04 / 09.03.2016
3615
1 дақиқада ўқилади

Рамос: Агар мухлислар Роналдунинг "Реал"дан кетишини талаб қилишса, бу аҳмоқликдир

"Реал" жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос Криштиану Роналдунинг кетишини истаётган жамоа мухлислар хато фикрлашаётганини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Охирги вақтларда "Сантьяго Бернабеу"да ҳам мухлислар португалиялик бу футболчига қарши ҳуштакбозликлар қилиши учрамоқда.

"Мен бундай мухлисларга ўз ҳаракатларидан тўхтаб, ўйлаб кўришни тавсия қиламан. Агар улар Роналдунинг кетишини талаб қилишса, бу бориб турган аҳмоқликдир. Агар ўтмишга қарайдиган бўлсак, Роналду ҳар мавсумда барқарор ўйин кўрсатиб келганини кўришимиз мумкин", дея Рамоснинг сўзларини келтиради AS нашри.

8 март оқшомида "Рома"га қарши ЕЧЛнинг нимчорак финалида кечган учрашувда Роналду бир гол уриб, бир голли узатма муаллифи бўлди.