Спорт | 09:54 / 09.03.2016
2770
1 дақиқада ўқилади
Равшан Эрматов қозоғистонлик ёш реферилар учун семинар ўтказди
Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган ФИФАнинг навбатдан ташқари Конгрессида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев ҳамда Қозоғистон Футбол Федерацияси бош котиби Азамат Айтхожин ўртасида учрашув бўлиб ўтганди ва унда ўзаро ҳамкорлик борасида келишувга эришилганди.
Унга биноан 8 март куни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи Қозоғистон Суперкубоги учун ўйинни бошқариб боришди.
Шунингдек, мазкур лойиҳага кўра, ташриф давомида Равшан Эрматов Остона шаҳрида қозоғистонлик ёш реферилар учун семинар ҳам ўтказди. Унда машҳур рефери ўз ёрдамчилари – Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов билан биргаликда қозоғистонлик ҳакамларга ўз тажрибалари ҳақида сўзлаб беришди.