Спорт | 08:01 / 09.03.2016
4839
2 дақиқада ўқилади

"Реал" ЕЧЛ нимчорак финалининг жавоб учрашувида "Рома"ни енгиб, кейинги босқичга чиқди

8 март оқшомида Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган “Реал” ҳамда “Рома” клублари ўртасидаги жавоб учрашувида мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қилишди.

Ўйиннинг 64-дақиқасига келиб Криштиану Роналду ҳисобни очишга муваффақ бўлди – 1:0.

Орадан 4 дақиқа ўтар-ўтмас Хамес Родригес Шченсни дарвозасига иккинчи голни ҳам киритди. Ҳакамнинг финал ҳуштгагига қадар мазкур натижа сақланиб қолди.

Шу тариқа, “Реал“ жавоб учрашувида ҳам иккита тўп фарқи билан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал

Реал Мадрид Испания – Рома Италия 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 64 Роналду, 2:0 – 68 Хамес.
Реал Мадрид – Навас, Данило, Пепе, Рамос, Марсело, Кроос, Модрич (Хесе, 76), Каземиро (Ковачич, 84), Хамес, Роналду, Бэйл (Васкес, 61).
Рома – Шченсни, Флоренци, Манолас, Зуканович, Динь, Пьянич (Венкер, 46), Кейта (Майкон, 86), Салаҳ, Перотти, Эль-Шаарави (Тотти, 74), Жеко.
Огоҳлантиришлар: Данило (37), Зуканович (76).
Дастлабки учрашув – 2:0.