Ўзбекистон | 09:46 / 09.03.2016
10746
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги IKAT ресторанида ёнғин чиқди

9 март куни тонгида Тошкент шаҳридаги IKAT ресторани ёна бошлади.

Шаҳарнинг Себзор кўчасида жойлашган бу ресторандаги ёнғин тасвирлари фейсбукдаги «Водители Ташкента» гуруҳига жойлаштирилган.

Айни вақтда ресторанга олиб борувчи йўллар ёпилган, ҳудудда ўт ўчирувчилар иш бошлаган.

Ёнғин сабаблари ҳақида маълумотлар йўқ ва ёнғин туфайли кўрилган зарар миқдори келтирилмаган.