Жамият | 17:09 / 09.03.2016
11920
1 дақиқада ўқилади
Тўти Юсупова Фармонбиби ролини қайси актриса ўйнай олиши ҳақида гапирди
Ўзбекистон халқ артисти, актриса Тўти Юсупова “Сабо” нашрига берган интервьюсида театр, кино ва бугунги актёрларга ўз муносабатини билдирди.
“Ўйлашимча, агар йиллар ўтиб, Фармонбибини Муқаддас Холиқова ёки Саида Раметова ўйнамаса, ҳали-бери Фармонбибини ўйнай оладиган актриса театрда йўқ. Зайнаб опа бу ролини ўзи билан олиб кетган. Соттини Лола ўйнаши мумкин”, дейди актриса. Мулоҳаза давомида ҳозирги ёшларнинг устозларни эшитишга вақти йўқлигини ҳам қўшимча қилди.
Шунингдек, суҳбат чоғида актриса турмуш ўртоғи Мирғиёс Соатов муҳаббатининг кучи билан Педагогика университетини ташлаб, ўзи ўқийдиган Театр ва рассомчилик институтига ҳужжат топширганини ҳам эслаб ўтган.