Спорт | 12:34 / 09.03.2016
2994
1 дақиқада ўқилади
«Халл»га қарши ўйинда «Арсенал»нинг яна 3 футболчиси жароҳат олди
«Арсенал»нинг 8 март оқшомида Англия Кубоги доирасида «Халл» жамоасига қарши кечган учрашуви вақтида 3 нафар асосий таркиб футболчиси жароҳат олди. Жамоа ҳимоячилари Пер Мертесакер ва Габриэл Паулиста, ҳамда хавбек амплуасида ҳаракатланувчи Аарон Рэмзи сафдан чиқишган.
Биринчи тайм вақтида марказий ҳимоячи Мертесакер рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетган, у ўйинни давом эттирган, лекин кўп ўтмасдан унинг ўрнига чап қанотда ҳаракатланувчи Начо Монреални туширишга тўғри келган.
Яна бир марказий ҳимоячи Паулиста эса иккинчи тайм вақтида жароҳатланган. Унинг ўрнига ҳужумкор ярим ҳимоячи Аарон Рэмзини туширишга тўғри келган. Лекин уэльслик футболчи ҳам жароҳат олиб, уни Жефф Рен-Аделедага алмаштиришган.